...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент ва Бекобод шаҳарлари орасида электричка йўлга қўйилади


15:05, 18.08.2017 Жамият
 2 223

Президент Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 18 август куни Бекобод шаҳрига қилган ташрифи давомида шаҳарнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.
 
Лойиҳада, жумладан, “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ ҳамда “Бекобод цемент заводи” ишчилари учун арзон уй-жойлар қуриш кўзда тутилган.
 
Давлат раҳбари мазкур уй-жойлар атрофида боғ ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш, бир сўз билан айтганда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди. Шаҳарчани тез ва қисқа фурсатларда бунёд этиш кераклигини таъкидлаб, унга “Мустақилликнинг 27 йиллиги массиви” деб ном беришни таклиф қилди.
 
Президентимиз, шунингдек, аҳолига янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Бекобод шаҳарлари оралиғида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Бекобод шаҳрига ташрифи Электричка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар