Президентнинг таклифига кўра янги мавзеда кўп қаватли бир неча уйлар қурилади.
Ушбу янги мавзеда кўп қаватли уйлар қурилади.
Уйлар Ўзбекистон металлургия комбинати ва Бекобод цемент заводи ишчилари учун тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига бунёд этилади. Ҳар йили ўртача 1200 хонадон фойдаланишга топширилади. Мавзедаги биринчи уйларни бир йилдан сўнг, Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда.
Президентнинг таклифига кўра янги мавзе “Мустақилликнинг 27 йиллиги” деб номланди.