...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимлари устидан назорат кучайтирилишини айтди


15:53, 18.08.2017 Жамият
 4 887

Ўзбекистонда 12 мингга яқин маъмурий назорат ўрнатилиши керак бўлган шахслар мавжуд.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни Тошкентда ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ишларнинг аҳволи, муаммолар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат раҳбари ишлар қоғоз учун бажарилаётганини, бунинг оқибатида вазият ижобий томонга ўзгармаётгани ва ҳудудларда профилактик тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаётганлигини таъкидлаган.
 
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”нинг белгилангани сабабли, амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар қатъий, аниқ ва тизимли равишда ўтказиб келинаётгани айтилган.
 
Натижада жиноятчилик сезиларли даражада камайган.
 
Буни жорий йилнинг 7 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят содир этиш ҳолатларининг 4600 тага камайганидан кўриш мумкин. Қасддан одам ўлдириш 72 тага, қасддан оғир тан жароҳати етказиш 75 тага, босқинчилик 81 тага, безорилик 401 тага камайган.
 
Айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли даражада ташкил этилмаган. Республика бўйича жиноятчилик кўрсаткичлари камайган, лекин Самарқанд, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайгани мисол тариқасида келтирилган.
 
Бундан ташқари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказиш, маъмурий назорат юритиш ҳам муҳим масала экани таъкидланган.
 
Мамлакат бўйича 12 мингга яқин маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин бўлган шахслардан 6377 нафарига бундай чора кўрилмаган. Ҳар бир судланган шахсни ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг давлат ва жамиятга душман эмас, дўст бўлишини таъминлаши шарт.
 
Ички ишлар органларида кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, қайта тайёрлаш бўйича ишлар аҳволининг қониқарсизлиги билан боғлиқ. Жорий йилда ички ишлар органлари ходимларига нисбатан 223 та жиноят иши қўзғатилгани, 462 ходим интизомий жазога тортилгани бунинг яққол тасдиғидир.
 
Бош прокуратура раҳбариятига ички ишлар органлари фаолияти устидан прокурор назоратини самарали ўрнатиш ва прокурорларнинг шахсий масъулиятини оширишни таъминлаш вазифаси топширилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Видеоселектор Жиноятчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар