А.Абдунабиев мактабда бирга ўқиган синфдоши Ш.Эгамбердиевнинг уйига бориб, уни ҳақорат қилган.
Хабарда айтилишича, 23 май куни тунги соат 02:30 ларда Бекобод шаҳар енгил саноат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабаси А.Абдунабиев мактабда бирга ўқиган синфдоши Бекобод туманида истиқомат қилиб, Бекобод шаҳар техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган Ш.Эгамбердиевнинг уйига бориб, уни ҳақорат қилади.
Юзага келган тортишув натижасида Ш.Эгамбердиев А.Абдунабиевнинг кўкрак қисмига ошхона пичоғини беш маротаба суқиб олади. А.Абдунабиев олинган жиддий жароҳат оқибатида воқеа жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ш.Эгамбердиевга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Хозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.