...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бедарак йўқолган ва бўғма илонга ем бўлган Акбар


18:00, 29.03.2017 Бу қизиқ
 9 880

Акбар йўқолишидан бир кун аввал, қўшнилари кимнингдир қичқирган овозини эшитганликларини айтишган.

Индонезиялик 25 ёшли Акбар Салубиро исмли йигит бир неча кун аввал бедарак йўқолганди. Саноқли соатлардан сўнг, у 7 метрли бўғма илон ичидан топилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, Акбар Салубиро пальма ёғини йиққани кетган ва ғойиб бўлган. Йигитчанинг қариндошлари ва дўстлари уни узоқ қидириб, узун бўғма илондан бошқа ҳеч нарсани топишмаган. Охир-оқибат, Салубирони бўғма илон ютиб юборгани маълум бўлган.
 
Тахминларга кўра, йирик бўғма илон ўлжасини бўғиб ўлдирган, сўнг ютиб юборган. Бу илонни ўлдириб, қорнини ёриш чоғида аён бўлди.
 
Акбар Салубиро йўқолишидан бир кун аввал, қўшнилари пальмазорда кимнингдир қичқирган овозини эшитганликларини айтишган.
Умида Якубова

Теглар:Индонезия бўғма илон фуқаро пальма ёғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!