...
МЕНЮ
ONLINE TV

Байкал кўлидаги муз остига чўкиб кетган машинада она ва бола нобуд бўлди


01:57, 22.02.2016 Олам
 2 896

Машина ичида оила бошлиғи, унинг рафиқаси ва қизлари бўлган.

Байкал кўлидаги музликлар остига чўкиб кетган машинада 39 ёшли аёл ва унинг қизи вафот этди, деб ёзади ТАСС.

Рулни бошқариб келаётган оила бошлиғи эса омон қолган. Ҳайдовчининг фикрига кўра, у муз устига машинаси билан чиққан ва қирғоқдаги уйча томон ҳайдаган. Оролдан 20 метр узоқликда махсус байроқчали белгини кўрган ҳайдовчи бу жой дам олиш ҳудуди деб ўйлаган ва машинаси билан ушбу байроқча томон бурилган. Машина бир неча сонияда кўл устидаги музликлар остига ғарқ бўлган. У бу байроқчалар хавфли ҳудуд белгисини билдирувчи байроқлар эканини билмаганини айтган. Машина ғарқ бўлган жойдаги сув чуқурлиги 2 метрни ташкил этади. Айни вақтда воқеа жойида ФВВ қутқарувчилари иш олиб боришмоқда.

Яқин кунларда Ольхонск тумани ҳокимлиги маъмурияти Байкал кўлига тўғридан-тўғри чиқувчи аҳоли яшаш пунктларида хавфсизлик юзасидан қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришни режалаштирган. Чунки 2016 йилнинг ўзида Байкал кўлида 6 киши кўлга ғарқ бўлиб вафот этган.
Умида Якубова

Теглар:Байкал Кўл Муз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!