Салкам икки йил Тўрткўл ҳокими бўлган Неъматулла Худайберганов бу лавозимга Президент томонидан тайинланганди.
Янгабой Бабажанов Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессиясида туман ҳокимлигига тайинланган. У аввал Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Сессия ишига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг маъсул хизматчиси О.Насировлар иштирок этган.
Маълумот учун, Тўрткўл туманининг олдинги ҳокими Неъматулла Худайберганов 2017 йил 17 февралда Президентнинг Қорақалпоғистонга ташрифидан сўнг бу лавозимга тайинланганди.