...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутан қироли янги туғилган чақалоғи ва оилавий суратларини оммага тақдим этди


01:37, 22.02.2016 Олам
 2 906

Суратларни қиролнинг ўзи олган. Портретда боғда ўтирган қирол, қиролича ва уларнинг кичкинтойлари акс этган.

Жорий йилнинг 5 февраль куни Бутан  қироли Жигме Кхесар Намгьял Вангчук ва унинг рафиқаси қиролича Жигме Сингье Вангчук илк бор ота-оналик бахтига муяссар бўлишди.  Бу ҳақда "Spletnik.ru” нашри хабар беради.

Ўғил фарзандли бўлган қирол янги туғилган чақалоқ ҳақида бирор маълумот бермади. Сал ўтмай улар чақалоқнинг суратини оммага ҳавола этишган эди.  Бироқ бу суратларда чақалоқнинг юзини аниқ кўриш имконияти йўқ. Мана орадан бир неча кун ўтиб, Бутан қироли ўзининг Facebook´даги саҳифаси орқали илк расмий оилавий портретини омма эътиборига ҳавола этди. Суратларни қиролнинг ўзи олган. Портретда боғда ўтирган қирол, қиролича ва уларнинг кичкинтойлари акс этган. Дарвоқе, сурат 19 февраль куни олинган.

Маълумот учун, Бутан қироли Жигме Кхесар Намгьял Вангчук 2008 йил мамлакат қироли сифатида тож кийган. Англянинг Оксфорд университетида таҳсил олган қирол одамлар орасида жуда машҳур, бошқача қилиб айтганда, мамлакатда уни жуда севишади ва ҳурмат қилишади. Жигме Кхесар Намгьял Вангчук ва унинг рафиқаси қиролича Жигме Сингье Вангчукнинг никоҳ тўйлари 2011 йилнинг 13 октябрь куни бўлиб ўтган. Қиролича зодагонлар авлодидан эмас,  оддий авомдан чиққан. У Лондонда ҳалқаро алоқалар соҳаси бўйича таҳсил олган. Бир неча тилларда гаплаша олади ва баскетбол ўйнайди.
Умида Якубова

Теглар:Бутан Қирол Қиролича Жигме Кхесар Намгьял Вангчук Жигме Сингье Вангчук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!