...
МЕНЮ
ONLINE TV

Менга қолган, мендан ҳам қолади! XXI асрнинг саноқли монархия ҳукмдорлари кимлар?


16:52, 06.08.2018 Бу қизиқ
 6 252

Бу давлат 7 та амирликдан иборат бўлиб, ҳар бир амирлик ўз ҳудудида мутлоқ ҳукмдор ҳисобланади.

Бугунги кунда ер юзининг Африка, Осиё, Океания ва Европа минтақаларида 29 та монархия бошқарувидаги давлатлар сақланиб қолган.

Жумладан, Осиё қитъасида 13 та монархия бошқарувидаги давлат бўлиб, улар турли мақомлар билан номланиб келинади.
Бутан Қироллиги – 2006 йилдан буён қирол Жигме Кхесар Намгял Вангчук бошқариб келади;


 
Иордания Қироллиги – 1999 йилдан буён қирол Абдулла II бошқариб келади;


 
Камбожа Қироллиги – 2004 йилдан буён қирол Нородом Сиамони бошқариб келади;


 
Малайзия Қироллиги – 2016 йилдан буён қирол Туанку Мухаммад V Фарис Петра бошқариб келади;


 
Таиланд Қироллиги – 2016 йилдан буён қирол Маха Вачиралонгкорн, Рама X раҳбарлик қилиб келади;


 
Япония – 1989 йилдан буён император Акихито;


 
Баҳрайн Қиролллиги – 2002 йилдан буён қирол Ҳамид ибн Исо ал-Халифа бошқариб келади;

 

Бруней Султонлиги – 1967 йилдан буён султон Хассанал Болкиах бошқариб келади;


 
Қатар Амирлиги – 2013 йилдан буён амир Тамим бин Ҳамид бин Халифа Ал Тани бошқариб келади;


 
Қувайт Амирлиги – 2006 йилдан буён амир Сабаҳ ал-Аҳмад ал-Жабар ас-Сабаҳ бошқариб келади;


 
Бирлашган Араб Амирлиги – 2004 йилдан буён Халифа ибн Зайд Ал Нахайян президентлик қилиб келади. Бу давлат 7 та амирликдан иборат бўлиб, ҳар бир амирлик ўз ҳудудида мутлоқ ҳукмдор ҳисобланади. Жумладан,
  • Абу Даби амири Шайҳ Халифа ибн Зайд Ал Нахайян (1997 й);
  • Дубай амири Шайҳ Муҳаммад ибн Рашид Ал Мақтум (2006 й);
  • Ажман амири Шайх Ҳумайд ибн Рашид ан-Нуайми (1981 й);
  • Рас ал-Хайма амири Шайҳ Сауд ибн Сакр ал-Қосим (2010 й);
  • Умм ал-Қайвайн амири Шайҳ Сауд бин Рашид ал-Муалла (2009 й);
  • Ал-Фужайра амири Шайҳ Ҳамид бин Муҳаммад аш-Шарқи (1974 й);
  • Шаржа амири Шайҳ Султон бин Муҳаммад ал-Қосим (1972 й).

Уммон Султонлиги – 1970 йилдан буён султон Кабус бин Саид Ал Саид бошқариб келади;


 
Саудия Арабистони Қироллиги – 2015 йилдан қирол Салмон ибн Абдул-Азиз ибн Абдураҳмон Ал Сауд бошқариб келади. 



Шунингдек, Европа қитъасида қуйидаги 12 та монархия давлати мавжуд:
Андорра Князлиги – княз Эммануэл Макрон, 2017 йилдан буён Франция президенти;


 
Белгия Қироллиги – 2013 йилдан буён қирол Филипп Леополд Людовик Мария бошқариб келади;


 
Ватикан – мутлоқ диний давлат бўлиб, Рим папаси Франциск (266-Рим папаси) 2013 йилдан буён бошқариб келади;


 
Буюк Британи ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги – 1952 йилдан қиролича Елизавета II;


 
Дания Қироллиги – 1972 йилдан қиролича Маргарета II;


 
Испания Қироллиги – 2014 йилдан қирол Филип VI;


 
Лихтенштейн Князлиги– 1989 йилдан княз Ханс-Адам II;


 
Люксембург Герцоглиги–2000 йилдан буюк герцог Анри;


 
Монако Князлиги – 2005 йилдан Албер II;


 
Нидерландия Қиролллиги – 2013 йилдан қирол Виллем Александр;


 
Норвегия Қироллиги – 1991 йилдан қирол Харалд V;


 
Швеция Қироллиги–1973 йилдан қирол Карл XVI Густав.



Шу билан бирга, Африка қитъасида 3 та монархия давлати мавжуд:
Лесото Қироллиги – 1996 йилдан қирол Летси III;


 
Марокаш Қироллиги – 1999 йилдан қирол Муҳаммад VI бин ал Хасан;


 
Эсватина Қироллиги – 1986 йилдан Мсвати III.



Бундан ташқари Океания минтақасида 2 та монархия давлати мавжуд:
Самоа – 2017 йилдан О ле Ао О ле Мало (самоа тилидан таржима қилинганда Олий раҳнамо дейилади) Туималеалиифано Ваалетоа Суалауви II;


 
Тонга Қироллиги – 2012 йилдан Тупоу VI.

Санжар Жўра

Теглар:Монархия Қирол Султон Амир Герцог Княз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!