...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия сайёҳларни жалб қилишнинг антиқа йўлини топди


15:52, 06.08.2018 Бу қизиқ
 4 074

Ридольфо Аристотел Фьораванти ушбу қурилиш қурилмасини кашф этган.

Бугун, 6 август куни Туркиянинг Батман провинциясида сайёҳлик бизнесини ривожлантириш учун тарихий биноларни кўчиришни бошлади. Бу ҳақда ушбу провинция губернатори Аҳмед Дениз хабар қилган.

Губернаторнинг сўзларига кўра, мазкур провинциянинг “Ҳасанкайф” маданият боғига мамлакатнинг тарихий обидалари ва мақбаралари бузилмасдан пойдеворлари билан биргаликда кўчириб ўтказилмоқда.

Жумладан, XIII асрга оид 1500 тоннадан иборат “Артикл” ҳаммом обидасини кўчириб ўтказилмоқда. Аввалроқ, Туркиянинг жанубий-шарқидан “Илис” сув омборини ҳамда “Зейнал бека” мақбарасини кўчириб ўтказилган эди. 

Маълумот ўрнида, XV асрда италиялик инженер-архитектор Ридольфо Аристотел Фьораванти ушбу қурилиш қурилмасини кашф этган. У 1455 йил Италияда Санта Мария Мажоре черковини 13 метрга кўчирган. Шунингдек, Москва шаҳрини таъмирлаш учун ҳам ўз кашфиётидан унумли фойдаланган.
Санжар Жўра

Теглар:Ридольфо Аристотел Фьораванти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!