...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳодир Жалолов: “Ватанимдан қарзим бор”


12:42, 07.05.2018 Спорт
 3 210

Ғалабадан сўнг боксчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.

Аввал, хабар бериб ўтганимиздек, Баҳодир Жалолов кеча профессионал рингдаги илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.
 
Ушбу ғалабадан сўнг боксчи билан боғланиб, унинг фикрлари билан қизиқдик.
 
“Жанг жуда яхши ўтди. Рақибим мексикалик тажрибали чарм қўлқоп устаси эди. Беллашув учун тактика ишлаб чиқдик ва ғалаба қозона олдик. Ушбу ютуқни юртдошларимга бағишлайман. Чунки, халқимни дуоси билан мана шу муваффақиятга эришдим.
 
Бизга шароит яратиб бераётган Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эътибор учун раҳмат айтаман. Кейинги жангим июнь ойида бўлади. Рақиб ҳозирча номаълум.
 
Олдимга қўйган мақсадим катта. Насиб қилса 2020 йилда Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этаман. У ерда олтин медални қўлга киритишим керак. Чунки, ватанимдан олтин медаль қарзим бор. Насиб қилса Олимпия ўйинлари чемпиони бўламан.
 
Албатта, профессионал боксда ҳам чемпионлик камарини қўлга киритиб, Ўзбекистонни янада дунёга танитаман. Оғир вазн тоифасидаги чемпионлик камари насиб қилса бир кун келиб менда бўлади”, деди Баҳодир Жалолов Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига берган интервьюсида.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Баҳодир Жалолов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!