...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги мардикор бозорида ёшлар қанча топади?


12:05, 07.05.2018 Жамият
 8 761

Уларнинг кўпчилиги мутахассислиги бўйича дипломларга эгалиги ачинарли.

Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги мардикор бозорларида кўплаб уюшмаган, ишсиз ёшлар билан суҳбат ўтказилди. Бу ҳақда “Ёшлар” телеканалида хабар берилди.
 
Ушбу мардикор бозорида ёшларнинг қандай ишлар шуғулланиши, қанча миқдорда маош топиши ва нима учун мутахассисликлари бўйича иш тополмаётгани муҳокама қилинди.
 
Бу ердаги ёшларнинг таъкидлашича, улар турли ишларга ёлланган ҳолда бир кунда иш яхши бўлса, 50-80 минг сўм ишлаб топишади.
 
Шунингдек, улар дипломлари бўлсада, иш билан таъминланмагани боис мардикорлик қилишга мажбур бўлаётганини таъкидлашган.
 
Коллежларни битирган ўқувчилардан ишга жойлашиш тўғрисида шартнома қилганмисиз, нега ўша ишда ишламайсиз, деб сўралганида улар шартнома қилинган ишлар берадиган ойик жуда камлиги, кундалик эҳтиёжларига ҳам етмаслигини таъкидлаб ўтган.
 
Шундан кейин, бу бозорда мардикорлик қилаётган ёшларнинг айримлари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан тегишли ишларга жойлаштирилди.
 
Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси ва кучини ёшлар ташкил қилади. Аммо ҳудудларда Тошкент туманидаги каби мардикор бозорлари ҳали ҳам мавжуд эканлиги ёшларни иш билан таъминлашда муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
 
Ҳудуд мутасаддилари мана шундай уюшмаган ёшлар билан фаол ишлаб, уларга керакли иш ўринлари яратиб берса, жуда самарали тадбир бўлар эди.
 
Зеро, бу ёшлар бекорчилик ва безорилик билан шуғулланаётгани йўқ. Улар маълум иш билан таъминлашни сўрамоқда.
 
Ушбу муаммонинг мутасаддилар томонидан қанчалик эътиборга олиниши ва тегишли ечим топишини, вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!
Темур Назаров

Теглар:мардикор бозор ёшлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар