Полиция мазкур ҳужумни террорчилик акти сифатида баҳолашга эрта эканини таъкидлаган.
Номаълум қуролли эркак Borderline Bar and Grill барига кириб, у ердаги юзлаб меҳмонларга қарата 30 га яқин ўқ узган, сўнг яширинган. Воқеада 11 киши жабрланган.
Сержант Эрик Басчоунинг сўзларига кўра 12 нафар қурбон орасида полиция ходими ҳам бор.
Маълумотларга кўра, Саузанд-Оаксда отишма уюштирган эркак ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари томонидан ўлдирилган. Полиция мазкур ҳужумни террорчилик акти сифатида баҳолашга эрта эканини таъкидлаган.