Икки муддатга Америка Қўшма Штатлари президентлигига сайланган Барак Обама ваколатлари тугугач турмуш ўртоғи билан дам олишга жўнаб кетди.
Собиқ президент Барак Обама дўсти, Virgin компаниялар гуруҳи асосчиси Ричард Бренсон билан дам олишда тушган суратлари ва видеоси интернет тармоқларида пайдо бўлди. Суратда хушчақчақ кайфиятда кўринган Обама серфингда учишни машқ қилаётгани тасвирланган.
Сиёсатчи Вашингтонга қайтишдан аввал, мазкур орол эгаси Ричард Бренсон билан денгизда 100 метрга серфинг тахтасида сузишдан мусобақалашди. Натижада собиқ президент маҳоратлироқ бўлиб чиқди.
Ушбу воқеа манзаралари акс этган видео лавҳани Ричард Бренсон YouTube порталига жойлаштирган.