...
МЕНЮ
ONLINE TV

Барак Обама агар сайловда иштирок эта олганида...


11:02, 27.12.2016 Олам
 2 633

Барак Обаманинг айтишича, америкаликлар унинг 2008 йилдаги ислоҳотларини ҳамон қўллаб-қувватлайдилар.

АҚШ президенти Барак Обама президент сайловида учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлганида, албатта, сайловда ғалаба қозона олишига тўлиқ ишонади. Бу ҳақда қўшма штатлар раҳбари “CNN” телеканалининг “The Axe Files” дастурида берган интервьюси чоғида маълум қилди.
 
Суҳбат давомида Обама “Агар сайловда яна қатнаша олганимда, аминманки, Америка халқининг катта қисми менга овоз берган бўлар эди”, деб таъкидлаб ўтди. Барак Обаманинг айтишича, америкаликлар унинг 2008 йилдаги ислоҳотларини ҳамон қўллаб-қувватлайдилар.
 
Барак Обама 8 ноябрда ўтказилган сайловда Демократлар партиясидан номзод бўлган Ҳиллари Клинтоннинг штаби етарли даражада эътибор қаратмаганлиги туфайли мағлубиятга учраганини қўшимча қилди.
 
“Сайловда Дональд Трампнинг ғалаба қозонганлиги эса Америка халқи учун ҳақиқий маънода “фантастика” бўлди”, дейди Обама.
 
Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан АҚШ президенти сифатида фаолиятини бошлайди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Барак Обама АҚШ президенти сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!