...
МЕНЮ
ONLINE TV

Григорий Лепс Қора денгизга ғарқ бўлган Ту-154 самолётида парвоз қилган


10:51, 27.12.2016 Шоу-бизнес
 5 170

Юз берган воқеадан чуқур қайғуга ботганини хабар қилган Лепс авиаҳалокат қурбонларини “қаҳрамон”, деб атади.

Россиялик хонанда Григорий Лепс 25 декабрь куни Сочи осмонида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётида учгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у “Life.ru” нашрига айтиб ўтган.
 
Григорий Лепс самолёт ҳалокати сабаб қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия сўзларини билдирди. Лепс ҳалок бўлганларни Рождество байрами олдидан барча юмушлари ва ташвишларини унутган ҳолда, ўз фуқаролик бурчини адо этган “қаҳрамонлар”, дебатади.
 
Самолёт бортида Александров ансамбли вакиллари, россиялик ҳарбийлар ва журналистлар бўлган. “Уларнинг хотираси қалбимизда абадий яшайди”, дейди Григорий Лепс.
 
Лепс жорий йил ёз мавсумида айнан шу самолёт орқали Сурияга парвоз қилганди. Бу ташрифни асло унутмаслигини таъкидлаб ўтган хонанда исталган вақтда яна Сурияга бориши мумкинлигини қўшимча қилди.
 
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти Сурияга парвоз чоғида Қора денгиз осмонида ҳалокатга учради ва ҳаво кемаси денгизга ғарқ бўлди. Авиаҳалокат оқибатида унинг бортида бўлган 92 кишининг барчаси ҳаётдан кўз юмди.
 
Айни вақтда ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Суриштирув ишлари давом этяпти. 
Дурдона Расулова

Теглар:Григорий Лепс Ту-154 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
15:33 27.12.2016

Россиянинг узи Суриядаги бомбардимонда канчадан канча тинч алохини кираяпдику. Бу вокеа уларга жавоб булади.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!