...
МЕНЮ
ONLINE TV

Григорий Лепс шифохонада! Тошкентдаги концерт яна “отмен”ми?


18:49, 18.05.2018 Шоу-бизнес
 3 188

Қўшиқчининг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти сўроқ остида қолмоқда.

Аввалроқ, Россия халқ артисти Григорий Лепснинг Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилиши керак бўлган концерт дастури бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик. Бекор қилинган концерт жорий йил 21 май куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган эди.
 
Маълум бўлишича, бугун, 18 май куни Григорий Лепс қовурғаларидаги кўпгина синишлар билан шошилинч тарзда Москвадаги Боткина шифохонасига ётқизилган.
 
Тафсилотлар ҳозирча номаълум. 55 ёшли қўшиқчи йиқилиб тушиши натижасида жароҳат ортириб олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Қўшиқчининг Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти эса ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси расмий маълумот бермаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Григорий Лепс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!