...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик хонанда Григорий Лепснинг Лондон ва АҚШга бориши тақиқланди


12:54, 18.07.2016 Шоу-бизнес
 4 209

Лепс ҳужжатларни текшириш ишларидан сўнг, номаълум сабабларга кўра унга Лондонга бориш тақиқланганини мухлислари маълум қилди.

Россиянинг машҳур хонандаларидан бири бўлмиш Григорий Лепснинг Лондонга сафари бекор қилинди. Сабаби унга Буюк Британияга учиш учун виза берилмади. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
 
Бу ҳақда Лепс ўзи иштирок этган фестивалларнинг бирида, саҳнадан туриб мухлисларга қарата шундай маълумот деган:
 
“Менинг ҳужжатларимни 120 кун давомида текширишди ва охирида ҳеч бир тушунтиришсиз, сабабсиз ҳужжатларимни қайтаришди”.
 
Григорий Лепсга 2013 йил ҳам чет элга чиқиши учун рад жавоби берилган эди. Ўшанда АҚШ Молия вазирлиги қўшиқчига АҚШ ҳудудига киришга рухсат бермаганди. Бунга сабаб сифатида Лепснинг қандайдир “биродарлар доираси” гуруҳига аъзо экани айтилганди.

Маълумот учун, Григорий Лепс-Григорий Викторович Лепсверидзе 1962 йилнинг 16 июлида Сочида туғилган. У постшансон, эстрада, рок жанрларида ижод қилади.
Умида Якубова

Теглар:Россия Григорий Лепс АҚШ Лондон Виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!