...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги исён АҚШ билан муносабатларни бузади?!


12:42, 18.07.2016 Олам
 4 993

Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтаришда Фатҳулла Гуленни айбламоқда ва АҚШдан уни экстрадиция қилишни сўраяпти.

Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга ҳаракат АҚШнинг ташқи сиёсатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашрида чоп этилган мақолада сўз боради.
 
Нашрнинг ёзишича, Вашингтон Фатҳулла Гулен туфайли Анқара билан кескин можарога бориши мумкин. Туркия Гуленни 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришни амалга оширишда айбламақда ва АҚШдан уни экстрадиция қилишини сўради. Лекин Гулен давлатга қарши исёнда қўли йўқлигини маълум қилган.
 
НАТОнинг аъзоси ва АҚШнинг ИШИДга қарши курашишда асосий иттифоқчиси бўлган Туркиядаги ҳар қандай “демократия эрозияси” Оқ уй раҳбари олдидаги вазифаларни янада мураккаблаштиради,  деб ёзади WSJ.
 
Туркиянинг стратегик жойлашуви ва Ғарб билан алоқалари уни АҚШ учун ИШИДга қарши курашишда муҳим ҳамкорга айлантирди, шунингдек, унинг Сурия можаросини ва миграция инқирозини ҳал этишда роли жуда катта.  Вашингтоннинг Туркияда бевосита манфаатлари ҳам бор, бу АҚШнинг Яқин Шарқдаги стратегиясида муҳим аҳамият касб этадиган Инжирлик авиабазасидир.
 
Мақолада ёзилишича, Буюк Британиядаги референдум Европа Иттифоқи учун қийинчиликлар туғдираётганидек, Туркиядаги давлатга қарши исён НАТО учун янги муаммоларни келтириб чиқариши ва алянснинг шарқий қисмида “кескин беқарорликка” сабаб бўлиши мумкин.
 
Нашрнинг сўзларига кўра, Туркияда бўлган муваффақиятсиз давлат тўнтариши турли мамлакатлардаги террористик ҳаракатлар,  КХДРнинг ракета учириши ва бошқа воқеалар билан бир қаторда сўнгги пайтларда бўлган муҳим воқеалардан бири бўлди.
 
Туркия Ғарб ва Яқин Шарқ ўртасида барқарор кўприк сифатида АҚШ учун муҳим бўлган. Аммо Обама ўзидан кейин келадиган президентга Туркия билан алоқаларни ўзгача аҳволга солиб топширмоқда. Анқара билан алоқаларда Оқ уйнинг кейинги раҳбари қандай йўлдан боришини аниқлаб олиши керак, дейилади мақола сўнггида.
 
Маълумот ўрнида, Фатҳулла Гулен 1941 йилда туғилган. Айни дамда у АҚШнинг Пенсилвания штатида қувғинда яшайди. Туркия ҳукумати уни террорчи гуруҳ (FETO) раҳбари сифати эълон қилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Фатҳулла Гулен АҚШ Исён Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!