Жиззах вилояти туманларига янги ҳокимлар тайинланмоқда.
Кеча, 3 апрель куни “Микрокредитбанк” АТ банки раиси Ғанишер Абдукаримович Маматқулов Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “qalampir.uz” нинг ишончли манбаси хабар қилди.
Маълумот ўрнида, Ғанишер Маматқулов 2017 йилдан буён ушбу банк раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Жиззах вилоятининг тўртта туманига янги ҳокимлар тайинланаётгани хабар қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи чоғида вақтинчалик вилоят ҳокими вазифасини бажариб турган Эргаш Солиевни расман лавозимига тайинлаганини хабар қилган эдик.

Икром Раҳмон