“Омск” ороли харитада “Қозоғистон”, “Қирғизистон” ва “Ўзбекистон” ороллари атрофидан ўрин эгаллайди.
Маълумотларга кўра, янги оролнинг сунъий архипелагдаги жойлашуви ҳақиқий харитадан фарқ қилмаган ҳолда “Қозоғистон”, “Қирғизистон” ва “Ўзбекистон” ороллари атрофидан ўрин эгаллайди.
Ҳозирда “Омск” оролининг сунъий архипелагга киритилиши ҳақида сунъий йўлдош харитасида маълумотлар келтирилмаган.
Маълумот ўрнида, “Дунё” сунъий архипелаги лойиҳаси БАА Бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумга тегишли бўлиб, у “Омск” оролини харитага жойлаштириш фикрини қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, сунъий харитада “Ўзбекистон”, “Омск” оролига яқин бўлган “Екатеринбург”, “Ростов” ва “Сибирь” каби ороллар ҳам ўрин эгаллаган.