...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост: Шавкат Мирзиёев – паркентлик боғбоннинг боғида


15:51, 22.07.2017 Жамият
 5 654

Шундай ажойиб боғ яратгани, хориждан кўчатлар олиб келиб, юртимиз шароитида кўпайтираётгани учун Аминжон бобога миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Паркент тумани Гулистон маҳалласида яшовчи Аминжон ота Муҳаммаджоновнинг боғида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.


 
74 ёшни қаршилаган Аминжон бобо умр йўлдоши Ихтибор момо билан беш фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Фарзандларининг барчаси олий маълумотли. Нуронийлар бугун 14 невара, 3 эвараси ардоғида.


 
Аминжон ота фарзандлари билан "Зуҳра она плюс" хусусий корхонасини ташкил этган. Маҳалладаги қарийб 3 гектар ерда манзарали дарахтлар ва буталар экиб, боғ яратган.


 
Шавкат Мирзиёев боғни кириб кўрди. Шундай ажойиб боғ яратгани, хориждан кўчатлар олиб келиб, юртимиз шароитида кўпайтираётгани учун Аминжон бобога миннатдорлик билдирди.
 
"Одамнинг қўли гул дегани мана шу. Бу боғ Ватанни севишнинг, меҳнатсеварликнинг яққол намунаси. Отахоннинг тажрибасини ўрганиш, одамларга ибрат қилиб кўрсатиш керак. Бу киши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таълим муассасаларида дарс берсин, одамлар келиб бу ишларни ўргансин", деди Президент.


 
Шавкат Мирзиёев боғда маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.


 
Нуронийлар халқ билан мулоқот қилиб, инсон манфаатларини таъминлашда шахсан намуна бўлаётгани, Тошкент вилоятини ривожлантириш, одамлар турмуш фаровонлигини оширишга қаратаётган эътибори учун Президентга миннатдорлик билдирди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар