Бирлашган Араб Амирликларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Моҳаммед Ҳареб Алмеҳаирби билан кеча, 21 ноябрь куни ҳам учрашув ўтказилган эди.
22 ноябрь куни ҳам БАА элчиси билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ўтказилди. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур учрашув даъвомида турли йўналишлардаги Ўзбекистон-БАА келишувларини амалга ошириш билан боғлиқ икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.