Ўзбекистон терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш учун БААга жўнаб кетганди.
МТЖга вақтинчалик мураббий этиб тайинланган Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларига етиб боришган.
Маълумотларга кўра, терма жамоа делегацияси Ал-Айн шаҳридаги “Danat Al Ain Resort” меҳмонхонасига жойлашган.
Кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоа аъзолари “Ал-Айн” футбол клуби стадионида ўйиндан олдинги дастлабки машғулотларни ўтказишган.
Бердиев бугун, 13 ноябрь куни футболчилар билан аввалига назарий машғулотлар олиб бориб, кейин амалий машғулотлар ўтказишни режалаштирган.
Рўзиқул Бердиев БААга қарши ўйинда легионерлар хизматидан фойдаланмайди ва асосан ўйинда маҳаллий футболчилар синовдан ўтказилади.
БААга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф қилинган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Машъал”).
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Акромжон Комилов (“Бунёдкор”), Шуҳрат Муҳаммадиев (“Локомотив”).
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Одилжон Ҳамробеков (“Насаф”), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Азизбек Турғунбоев (“Навбаҳор”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”).
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Бухоро”).
Qalampir.uz сайти ходимлари (спорт мухбирлари) Ўзбекистон терма жамоасининг эртанги ўйин учун асосий таркиб ва ўйина натижасини тахмин қилишди.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шерзод Аъзамов, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Одилжон Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Баҳром Абдураҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Азизжон Ғаниев, Иван Нагаев.
Тахминий натижа: БАА–Ўзбекистон 0:1.
Сиз ҳам бевосита асосий таркиб бўйича ўз тахмин ва фикрларингизни хабар остида ёзиб қолдиришингиз мумкин. Асосий таркибда кимлар майдонга тушишини эртага, роппа-роса соат 17:00 да биргаликда билиб оламиз.
Qalampir.uz 1:0 ҳисобидаги якуний натижани ўзбекистонликлар фойдасига тахмин қилади. Ўйин натижаси соат 20:00 га яқин маълум бўлади. Умид қиламизки, Ўзбекистон терма жамоаси кичик ҳисобда бўлсада мухлисларига қувонч улашади.
Умуман олганда, Рўзиқул Бердиев учун мазкур ўйин илк жиддий синов ҳисобланади. “Насаф” устозининг БААга қарши қандай тактика ва таркиб танлаши ўзига боғлиқ.
Барча имконият мураббийнинг ўз қўлида, десак муболаға бўлмайди. Жамоа Бердиевга вақтинча топширилган бўлсада, улардан ўзбекистонлик футболсевар мухлислар ишончини муносиб оқлашларини сўраган бўлардик.
Эслатиб ўтамиз, БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” номли стадионда, Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.