...
МЕНЮ
ONLINE TV

Айрим ИИВ ходимлари фарзандлари ОТМга имтиҳонсиз кириши ва контракт тўламай ўқиши мумкин бўлади


11:24, 14.09.2018 Жамият
 5 681

Президент қарори лойиҳасида кимларнинг фарзандига шундай имтиёзлар берилиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Мазкур қарорда қуйидагилар назарда тутилган:
 
Ички ишлар органларида офицер, сержант ва сафдорлар таркибида хизмат қилиб, ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида вафот этган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тавсияномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи ва ундан кейинги олий таълим ҳамда магистратурадан ташқари) умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома асосида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатида ўқиётган фарзандлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шартномаларни тўлашга рухсат этилади.
 
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида вафот этган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларини Ўзбекистон Республикаси олий таълим ва олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилишни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:
 
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, контузияси, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида вафот этган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартибини;
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома асосида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатида ўқиётган фарзандлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шартномаларни тўлаш тартиби ишлаб чиқилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Президент қарори ИИВ ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар