Учрашувда томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Қувайт муносабатларининг ҳолатини кўриб чиқишди.
2016 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қувайт Давлати Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла Ал-Жийрон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар турли соҳалардаги Ўзбекистон-Қувайт муносабатларининг ҳолатини кўриб чиқишди ҳамда 2016 йилда муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалалари юзасидан фикр алмашишди.