...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ахлоқ тузатиш ишларидан қочиб юрган шахс озодликдан маҳрум қилинди


10:58, 21.07.2017 Жамият
 2 811

Қорақалпоғистонда жазони ўташдан бўйин товлаб юрган шахс жазони ижро этиш муассасасига қайтарилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ИИБ Жазони ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб юрган Пайзуллаев Парахат Уринбаевичнинг ўталмай қолган 1  йил 9 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.


 
Шунингдек, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган Хўжайли тумани ИИБ Жазони ижро этиш инспекцияси ҳисобида турган Абдуллаев Эргаш Аметович ўталмай қолган 10 ой 28 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Қорақалпоғистон ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар