...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автойўллар четига 1,6 миллион дона кўчатни ким экади?


20:50, 25.09.2017 Жамият
 3 763

Дастурда қарағай, заранг, эман, каштан, шумтол, арча кабилар манзарали дарахт-кўчатлар сифатида кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 сентябрдаги қарорига асосан 2018–2020 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳарлар кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури тасдиқланган эди.
 
Қарорга асосан уч йил ичида йўллар бўйлаб 1,6 миллион донадан ортиқ (782 мингтаси шаҳар кўчаларида) дарахт ва буталар ўтқазиш режалаштирилган. Дастурда қарағай, заранг, эман, каштан, шумтол, арча кабилар манзарали дарахт-кўчатлар сифатида кўрсатилган.
 
Режага асосан кўчатларнинг 103 минг донаси пойтахт Тошкент шаҳрида ўтқазилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар бермоқда.
 
Автомобиль йўллари давлат қўмитасига автомобиль йўлларига ёндош ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича вазифа ва функциялар юклатилиб, Қўмита ҳузуридаги  “Автойўлкўкаламзорлаштириш” УК “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УКга айлантирилган.
 
Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автойўллар ва кўчаларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши бошланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Кўчат экиш Кўкаламзорлаштириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар