Тўқнашув шовқинидан уйғониб кетган хонадон эгалари автомобиль ичидаги айиқни кўришган.
Колорадо штатида айиқ машина рулига ўтирди. Бу ҳақда “The Durango Herald” нашри хабар бермоқда. Катта ҳажмдаги автомобилга ўтирган айиқ тураргоҳдан чиқиб кетди.
Тахминларга кўра, айиқ автомобилга ўтирганида қўл билан бошқарув тизимига ўтказган. Шу тариқа, машина юриб кетган. Автомобиль турган уйнинг гаражидан чиқиб, қўшнининг почта қутисига бориб урилган.
Тўқнашувнинг шовқинидан уйғониб кетган хонадон эгалари автомобиль ичидаги айиқни кўришган. Воқеа жойига етиб келган полиция жониворни машина интерьерига зарар етказганлигини аниқлади.
Айиқ автомобилнинг рулини тортиб синдирган, панелдан радиони чиқариб ташлаган, орқа ойналарни синдирган.