...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиш пастаси британиялик эркакнинг оёқларини шикастлади


12:12, 09.08.2017 Олам
 2 519

Маълум бўлишича, британиялик эркак организмида рух миқдори меъёрдан кўп бўлган.

62 ёшли британиялик эркак тиш протезларини даволовчи тиш пастаси сабабли неврологик касалликка учради.
 
Касалликнинг илк аломати оёқларда сезила бошлаган. Яъни олти ой ичида эркакнинг аҳволи ёмонлашиб, ҳассадан фойдаланишига тўғри келди. Бироқ, охир-оқибат у бутунлай юролмай қолган.
 
Шифокорларнинг фикрича, организмда мис металлининг тақчиллиги оқибати орқа мия шикастланган. Организмда мазкур металлнинг етишмаслиги оқибатида рух миқдори ортиб, суяклар, қон томирлари, иммун тизимига салбий таъсир кўрсатади ва оёқлардаги назоратнинг йўқолишига олиб келади. Ҳатто, энг оғир вазиятда бу ҳолат ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
 
Маълум бўлишича, британиялик эркак организмида рух миқдори ортиқ бўлган. Рух инсон учун муҳим микроэлемент ҳисобланса-да, аммо ортиқчаси кимёвий мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин.
 
Шифокорлар эркакнинг таркибида рух моддаси бўлган тиш протезларига мўлжалланган тиш пастасидан ҳафтасига 3-4 марталаб фойдаланганини айтишди. Тишдаги касалликнинг олди олинди, бироқ бу британиялик эркакни ногиронлар аравачасидан асраб қололмади. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Касаллик Шифокор организм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!