Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида автобус ва метродан фойдаланиш бепул, деб эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида эса сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4 декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатиши маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.