Франция хукумати кема бортидаги 300 тонналик ёқилғидан хавотир олмоқда.
Шу йилнинг 26 январь куни Франциядан Испанияга йўл олган Modern Express савдо кемаси кутилмаганда ўчиб қолди. Уни ишга тушириш ишлари бир неча кунгача давом этди, бироқ кемани жойидан қимирлатиб бўлмади. 22 нафар экипаж аъзолари эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Ru.euronews.com” нашри хабар беради.
Айтиш керакки, кема қуруқликдан анча нарида тўхтаб қолган. Кемага юкланган ёғоч ва ёқилғи маҳсулотларининг ҳам кема билан бирга ғарқ бўлиши ёки ёниб кетиш хавфи катта. Маълумотларга кўра, кучли тўлқин кемани тобора узоққа олиб кетмоқда. Агар у бошқа кема ёрдамида тортиб олиб кетилмаса, ҳалокат юз бериши тайин.
Очиғини айтганда, Франция хукумати кема бортидаги 300 тонналик ёқилғидан хавотир олмоқда. Ҳозирга қадар хизмат вақтида кемада ёқилғи билан боғлиқ ҳалокат кузатилмаган. Бироқ агар у риф ва тошларга урилса, кема шикастланиши ва ичидаги ёқилғи денгизга оқиб кетиши мумкин. Ҳозирда кемани денгиздан чиқариб олиш учун барча денгиз хизмати ходимлари ва техникаси сафарбар этилган.

Умида Якубова