...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асқар Ҳикматов уйланяпти


16:31, 04.11.2015 Кино
 4 656

19 ноябрда уйланаётган Асқар Ҳикматов тўйгача 3 та фильмда суратга тушди.

   Ёш актёр Асқар Ҳикматов уйланаётганини маълум қилди. Айни дамда тўйга тадорик кўраётган Асқар ва Маҳбубахонларнинг висол оқшомлари 19 ноябр куни бўлиб ўтади. Тез орада Асқар Ҳикматов иштирокидаги режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Мажнун” деб номланган фильми экран юзини кўради. Тўйга қадар актёр “Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан суратга олинаётган режиссёр Абдуҳалил Мигноровнинг “Зурриёд” фильмида ва режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг “Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр” номли фильмларида ҳам суратга тушаётганини маълум қилди.

   Дарвоқе, Асқар ва Маҳбубахоннинг висол оқшомларидаги энг ёрқин лаҳзалар муҳрланган фоторепортажни qalampir.uz сайтида кутинг!
Қамариддин Шайхов

Теглар:Асқар Ҳикматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

shemshidin
15:46 14.11.2015

salom akajon



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!