Осиё ўйинлари мусобақасининг саккизинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун омадли якунига етди.
Енгил атлетика бўйича Суҳроб Хўжаев босқон улоқтириш баҳсларида 74,06 натижа кўрсатди. Бу Суҳробнинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди. Ушбу натижа унга бронза медалини тақдим этди.
Шунингдек, енгил атлетика бўйича финалгача етиб борган Нигина Шарипова 100 метрга югуриш баҳсларида атиги еттинчи натижани қайд этди.
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров