Спортчи мусобақада -80 кг вазн тоифасида иштирок этди.
Таэквандочи Никита Рафалович ярим финал баҳсида иорданиялик рақиби Элшарабати Солиҳни қийинчилик билан мағлуб этиб финалга йўлланма олган эди.
Никита Рафалович финал жангини ҳам ўтказди ва унда жанубий кореялик рақиби Ли Хва Жунни 21:18 ҳисобида мағлуб этиб 2018 йилги Осиё ўйинларининг ғолибига айланди.
Маълумот ўрнида, Рафалович мусобақада -80 кг вазн тоифасида иштирок этди.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов