...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистоннинг олтин медаллари 15 тага, кумушлари 19 тага етди


16:25, 30.08.2018 Спорт
 2 592

Бу курашчиларнинг Осиё ўйинларидаги 12-медали ҳисобланади.

Осиё ўйинлари мусобақасининг кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна икки медаль қўшилди. Уларнинг бири олтин бири эса кумуш медаль!
 
Икки ўзбек курашчиси финалда беллашган баҳсда Шермуҳаммад Жандреев Яҳё Имомов устидан кичик ҳисобда устунлик қилиб, ғалаба қозонди ва олтин медальга эга чиқди. Яҳё Имомов эса кумуш медальни қўлга киритди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кумуш Юлдошева Осиё ўйинлари ғолибасига айланди.
 
Маълумот ўрнида, Шермуҳаммад Жандреев Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига 15-олтин медални тақдим этди. Бу курашчиларнинг Осиё ўйинларидаги 12-медали ҳисобланади.
 
Шу тариқа, курашчиларнинг ижобий фаолликларидан сўнг Ўзбекистон спорт делегациясининг умумжамоа ҳисобидаги медаллари сони 52 тага етди. Олтинлар 15 та, кумуш 19 та ва бронза 18 та. Ўзбекистон спорт терма жамоаси онлайн таблода 6-ўринни эгаллаб турибди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Шермуҳаммад Жандреев Яҳё Имомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!