...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонлик спортчилар натижаларидан онлайн репортаж якунланди


18:00, 26.08.2018 Спорт
 7 015

Ушбу саҳифа автомат равишда тўлдириб борилди.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимизнинг чиқишига оид маълумотларни ушбу саҳифа орқали кузатиб бордингиз.
 
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироклари якунига етди. Акмал Эшонхонов Жакарта шаҳридан "Qalampir.uz" интернет нашри учун махсус.
 
Енгил атлетика. Финалгача етиб борган Нигина Шарипова 100 метрга югуриш баҳсларида еттинчи натижани қайд этди.
 
Енгил атлетика. Суҳроб Ходжаев босқон улоқтириш баҳсларида 74,06 натижа кўрсатди. Бу Суҳробнинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди. Ушбу натижа унга бронза медалини тақдим этди!

Бокс. Бобоусмон Батуров хитойлик рақиби Эрсун Маиматитуга қарши баҳсда 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўлланма олди.

Яна бироздан сўнг (Тошкент вақти билан 20:45 да) -69кг вазн тоифасида Бобоусмон Батуров хитойлик рақиби Эрсун Маиматитуга қарши баҳс олиб боради.

Енгил атлетика. Нигина Шарипованинг финал баҳси Тошкент вақти билан 19:10да бошланади. Ундан олдин эса Суҳроб Ходжаев босқон улоқтиришда ўз омадини синаб кўради. Улардан медаль кутамиз.
 
Енгил атлетика. 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Нигина Шарипова ярим финалда ҳам муваффақиятли иштирок этди ва финалга йўл олди.
 
Енгил атлетика. Елена Смолянова ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этди ва 15,74м натижа кўрсатиб, бешинчи поғонадан жой эгаллади.
Оғир атлетика. Руслан Нуриддинов ОЛТИН медаль соҳиби! Руслан даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда эса 227кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди. Ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади!

Каратэ. Барно Мирзаева бронза медали учун жангда таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида яна битта  БРОНЗА!

Каратэчи Барно Мирзаева ярим финалда эронлик рақибасига мағлуб бўлди. Жанг 0:0 ҳисобида якунланганди. Аммо, ҳакамлар фаоллик эвазига эронлик спортчи Розита Алипуркешканинг ғалабасини қайд этди.

Оғир атлетика. Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди ва энг яхши кўрсаткич билан биринчи ўринда кетмоқда. Навбат силтаб кўтариш машқларига.

Тошкент вақти билан соат 15:00 дан бошлаб эркаклар ўртасида оғир атлетика баҳслари бошланади. Ўзбекистонлик спортчи Руслан Нуриддинов мусобақанинг финалида чиқиш қилади.

Оғир атлетика. Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 101, силтаб кўтаришда эса 131, умумий ҳисобда эса 232 кг тошни ўзига бўйсундира олди. Бу иккинчи натижа! КУМУШ медаль!
 
Каратэ. -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Узоқов нимчорак финалда Саудия Арабистони вакили Фаҳад Алхатамига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Бокс. -60кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов фаластинлик рақиби Хамес Паликтега қарши рингга кўтарилди ва жангда 5:0 ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Оғир атлетика. Омадой Отақўзиева ўз иштирокини бошламоқда.

БРОНЗА. Каратэ бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов бронза учун курашда рақибини 8:1 ҳисобида мағлуб этиб, спорт делегацияси ҳисобига навбатдаги медальни қўшиб қўйди. Раҳмат, Садриддин сен олтин учун ҳаракат қилган эдинг!

Бокс. Жасурбек Латипов хитойлик рақибини мағлуб этди. Ухх, қийин ғалаба!

 
Жиу-житсу. Афсуски, Мирали Шарипов 1/8 финалда қирғизистонлик Нурсултан Алимкуловга 0:16 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
 
Каратэ. Сайматов ярим финалда Эрон терма жамоаси аъзоси Амир Маҳдихозага қарши жанг қилди ва 6:7 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди у бронза медали учун жанг қилади.
 
Каратэчимиз Садриддин Сайматов чорак финалда Саудия Арабистони вакили Жамал Султанни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
 
Каратэ. Сайматов илк жангида қозоғистонлик рақибини 6:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
 
Жиу-житсу. Афсуски, Улуғбек Отамуродов илк жангида мўғулистонлик Еркбаяр Баткуянгга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
 
Жиу-житсу. -77 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мирали Шарипов 1/16 финалда қозоғистонлик Олжас Нуртакановни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди. Энди у чорак финалга чиқиш учун қирғизистонлик Нурсултан Алимқуловга қарши баҳс олиб боради.
 
Пенчак Силат. Ярим финалда индонезиялик Иқбал Пратамага қарши жанг қилган спортчимиз Абдумалик Салимов рақибига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медалига сазовор бўлди.
 
Гольфчиларимиз тўртинчи босқич баҳсларида ўз иштирокларини бошлаб юборишди.
 
Бугун мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати:
 
Енгил атлетика:
 
Нигина Шарипова (100 м югуриш, ярим финал)
 
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш, финал)
 
Елена Смолянова (ядро улоқтириш, финал)
 
Каратэ:
 
(саралаш ва финал)
 
-60кг: Садриддин Сайматов
-67кг: Иқболжон Узоқов
-61кг: Барно Мирзаева
 
Жиу-житсу:
-77кг: Мирали Шарипов
-77кг: Улуғбек Отамуродов
 
Бокс:
-52кг: Жасурбек Латипов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-69кг: Бобоусмон Батуров
 
Пенчак Силат:
-65кг: Абдумалик Салимов (бронза медали учун)
 
Оғир атлетика:
-105кг: Руслан Нуриддинов (финал)
-75кг: Омадой Отақўзиева (финал)
 
Гольф:
(тўртинчи босқич, финал)
 
Канатбек Курбаналиев
Роман Тен
Евгений Ли
Сергей Чен.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!