Магомед Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун Осиё ўйинларидаги 3-медаль бўлди
Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига учинчи медал ҳам қўшилди.
-97кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Магомед Ибрагимов илк жангида хитойлик Янг Чаокиангни 10:0, чорак финалда ҳиндистонлик Хатри Маусамни 8:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Ярим финалда эса эронлик Алиризо Каримимачианига 2:4 ҳисобида ютқазди. Бронза медали учун кечган жангда япониялик Такеши Ямагучи устидан 6:0 ҳисобида устун келиб, бронза медали соҳибига айланди.
Ибрагимовнинг бронзаси Ўзбекистон спорт делегацияси учун XVIII Осиё ўйинларидаги учинчи медаль бўлди.
Сурат муаллифи Маъруфжон Асқаров