...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонда илк олтин медаль!


11:33, 20.08.2018 Спорт
 1 805

Тўрт йил аввал ҳам айнан Бекзод Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим этганди.

Айни вақтда Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бошланган.
 
Кеча, 19 август куни эркин кураш баҳсларида -65кг вазн тоифасидаги спортчи Сирожиддин Ҳасанов бронза медали соҳибига айланиб, терма жамоага илк медални тақдим этганди.


 
Кечаги баҳсларда яна бир -74кг вазн тоифасидаги спортчи Бекзод Абдураҳмонов мусобақадаги финал жангини ўтказди. Бекзод ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Данияр Кайсанов билан беллашди.
 
Ушбу баҳсда ҳамюртимиз рақибидан 3:2 ҳисобида устун келди ва Ўзбекистон терма жамоасига илк олтин медални тақдим этди.
 
Спортчининг қўлга киритган олтин медали Ўзбекистон спорт делегациясининг Индонезиядаги XVIII Осиё ўйинларидаги биринчиси сифатида тарихга кирди.




 
Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу чемпионлик Абдураҳмонов учун Осиё ўйинларидаги иккинчи ғалаба ҳисобланади. Бунгача у 2014 йилда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олишга муваффақ бўлган. Эътиборлиси, тўрт йил олдин ҳам айнан Бекзод Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим этган.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони иккитага етди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Анвар Ильясов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Бекзод Абдураҳмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!