
Ўзбекистонлик спортчиларнинг мусобақадаги иштироклари давом этмоқда.
-58 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочи Ниёз Пўлатов олтин медал учун Жанубий Корея вакили Ким Таэ Хунга қарши курашди.
Ўзбекистон вакили ушбу жангда рақибига 24:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 5 та медаль бўлиб, Пўлатовнинг кумуши 6-медаль сифатида қайд этилди.
Делегация ҳисобига медаллар улашган спортчилар рўйхати қуйидагича:
| Сирожиддин Ҳасанов | Эркин кураш | Бронза |
| Бекзод Абдураҳмонов | Эркин кураш | Олтин |
| Магомед Ибрагимов | Эркин кураш | Бронза |
| Дарья Латишева | Ушу | Кумуш |
| Ниёз Пўлатов | Таэквандо | Кумуш |
| Нигора Турсунқулова | Таэквандо | Бронза |
Сурат муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов











