Эркин кураш бўйича 65 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик Сирожиддин Ҳасанов бронза медалига эга чиқди.
Бронза медали учун баҳсда Ҳасанов мўғулистонлик Батчулуун Батмагнаига қарши курашди.
Баҳсда 10:6 ҳисобида рақибидан устун келган Сирожиддин Ҳасанов Ўзбекистон ҳисобига Осиё ўйинларидаги дастлабки медални келтирди.
Маълумот учун, Ҳасанов 1/8 финалда ҳиндистонлик Бажранг Бажранг билан куч синашиб 3:13 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Унинг рақиби финалга чиққани боис ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди.
Ўтиш баҳсида тожикистонлик Абдулқосим Файзиевни 10:0 ҳисобида мағлуб этган Сирожиддин бронза медали учун баҳсда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.