...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбек спортчиларининг натижаларидан онлайн репортаж якунланди


18:07, 28.08.2018 Спорт
 5 428

Саҳифа автомат равишда янгиланади.

Бугун, 28 август куни Индонезиядаги Осиё ўйинларининг ўнинчи куни ҳисобланиб, ушбу мусобақада бир нечта ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этди.
 
Ушбу саҳифада уларнинг натижаларини онлайн тарзда кузатиб боришингиз мумкин бўлди. Саҳифа автомат равишда янгиланиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат! Акмалхон Эшонхонов Жакарта шаҳридан махсус.
 
Кураш. Гулнор Сулаймонова финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарани мағлуб этди ва Осиё ўйинлари ғолибасига айланди! ОЛТИН медаль!
  
Кураш. +90кг вазн тоифасида Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик Жафар Паҳлавонижагҳарга қарши жангда ғалаба қозонди ва ОЛТИН медаль соҳибига айланди!
 
Кураш. Маъруф Ғайбуллоев финалда Руслан Бўриевни мағлуб этди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Руслан Бўриев эса кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.

Кураш. Ярим финалда мағлуб бўлган спортчиларимиз Нурбек Тўраев ва Ойсулув Абдумажидова бронза медалига сазовор бўлишди.
 
Кураш. Ойсулув Абдумажидова ярим финалда ҳиндистонлик Пински Балҳарага мағлуб бўлди. Гулнор Сулаймонова эса бошқа бир ҳинд спортчиси Малапрабҳа Ядҳавдан устун келди. Финалда ўзбек ва ҳинд курашчилар тўқнаш келади.

Бокс. 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Ботуров Жанубий Корея вакили Лим Хюнчулга қарши жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланма олди.

Кураш. Афсуски, Нурбек Тўраев эронлик рақибга имкониятни бой берди ва бронза медали билан кифояланди. Энди эронлик спортчи Жафар Паҳлавонижагҳар финалда бошқа бир ҳамюртимиз Муҳсин Ҳисомиддиновга қарши жанг қилади.

-66кг вазн тоифасида Руслан Бўриев ва Маъруф Ғайбуллоев олтин медаль учун курашади.

+90кг вазнда эса Муҳсин Ҳисомиддинов эса финалда эронлик рақибга қарши гиламга чиқади

Бундан ташқари, Маъруф Ғайбуллоев эронлик рақибидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Демак, -66кг вазн тоифасида ўзбек полвонлари ўзаро курашадилар.

Кураш. Руслан Бўриев Хитой Тайпейи вакилини мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Кураш. Ўзбек спортчилари совринли ўринлар учун курашадилар:
 
-66кг: Руслан Бўриев – Хаоченг Чанг (Хитой Тайпейи)
-66кг: Маъруф Ғайбуллоев – Ганбарали Ганбари (Эрон)
 
+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов – Мансур Сарвари (Афғонистон)
+90кг: Нурбек Тўраев – Жафар Паҳлавонижагҳар (Эрон)
 
-52кг: Гулнор Сулаймонова – Малапрабҳа Ядҳав (Ҳиндистон)
-52кг: Ойсулув Абдумажидова – Пински Балҳара (Ҳиндистон)

Бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларининг финалида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Сабина Ташкенбаева 66.850 минг очко тўплаб кумуш медаль соҳибасига айланди.
 
Олтин медаль қозоғистонлик Алина Одилхоновага насиб этди. Афсуски ушбу баҳсларда яна бир бадиий гимнастикачи Нуринисо Усмонова бронза медаль соҳибасига айланиши мумкин эди. Аммо хитойлик Жао Ятинг бунга йўл қўймади.

Кураш. Руслан Бўриев Непал вакилидан устун келди ва чорак финалга йўл олди.
 
Кураш. Маъруф Ғайбуллоев филиппинлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
 
Кураш. -52кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Гулнор Сулаймонова мезбон спортчини мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди.
 
Кураш. Нурбек Тўраев илк жангида ливанлик рақибини мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.

Кураш. Нурбек Тўраев илк жангида ливанлик рақибини мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.

Кураш. -66кг вазн тоифасида гиламга чиққан бошқа бир спортчимиз Руслан Бўриев мўғулистонлик рақибини мағлуб этиб, кейинги даврага йўл олди.
 
Бадиий гимнастика. Сабина Ташкенбаева энг яхши натижа билан финалга йўл олди. Бироздан сўнг медаллар учун кураш бошланади.

Кураш. Осиё ўйинларида миллий спортимиз ҳисобланган Кураш баҳсларига старт берилди. -66кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Маъруф Ғайбуллоев мезбон рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги даврага йўл олди.

Бокс. Шунқор Абдурасулов қирғизистонлик Арген Кадирбек Уулуга қарши жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бокс. -52кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Латипов индонезиялик рақиби Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасига эга бўлди.

Енгил атлетика. Нигина Шарипова 200 метрга югуриш баҳсларида 23,31 сония натижа кўрсатди ва ярим финалга йўл олди.
 
Енгил атлетика. Екатерина Воронина кўпкурашдаги иштирокини бошлади.
 
От спорти бўйича баҳслар бошланган. Унда тўрт нафар ҳамюртимиз жамоавий баҳсларга киришганлар.
 
Енгил атлетика:
Нигина Шарипова (200м югуриш, саралаш ва ярим финал)
Екатерина Воронина (кўпкураш: баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200м югуриш)
Ситора Ҳамидова (5000м югуриш)
 
Бадиий гимнастика:
Сабина Ташкенбаева (яккалик, финал)
Нуриниссо Усманова (яккалик, финал)
 
Кураш:
(саралаш ва финал)
-52кг: Гулнор Сулаймонова
-52кг: Ойсулув Абдумажидова
-66кг: Маъруф Ғайбуллоев
-66кг: Руслан Бўриев
+90кг: Нурбек Тўраев
+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов
 
Бокс:
(чорак финал)
11:00. -52кг: Жасурбек Латипов – Сугуро Алдомс (Индонезия)
11:45. -60кг: Шунқор Абдурасулов – Арген Қодирбек ўғли (Қирғизистон)
17:15. -69кг: Бобоусмон Батуров – Лим Хюн Чул (Жанубий Корея)
 
От спорти:
(Жамоавий)
Ғайрат Назаров
Нуржан Туякбаев
Умид Комилов
Оқил Собиржонов.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!