









Саҳифа автомат равишда янгиланиб борилди.
Шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақа чорак финал босқичида Жанубий Корея билан майдонга тушиб, аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.
Ушбу саҳифада сизларга ўзбек спортчиларига оид янгиликларни онлайн тарзида Жакарта шаҳридан етказиб бордик.
Бадиий гимнастика. Қизларимиз жамоавий баҳслар бўйича иккинчи натижани қайд этишди ва КУМУШ медалга сазовор бўлишди.
Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов 1/8 финалда иорданиялик Муҳаммад Алвадини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.
Футбол. Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Терма жамоамиз рақибларга 3:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва Осиё ўйинларидаги иштирокларини якунлашди.
Футбол. Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувининг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди. Қўшимча бўлимлар кўрамиз.
Каратэ. Баҳринисо Бабаева финалда Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва якунда КУМУШ медаль соҳибасига айланди.
Футбол. Терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказмоқда. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:2. Рақиблар фойдасига…
Каратэ. -84 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳбоз Ахатов бронза медали учун жангда Хитой Тайпейи вакилига имкониятни бой берди. Аслида ҳисоб 5:5 кўринишидаги дуранг билан якунланганди. Аммо, ҳакамлар фаоллик эвазига ғалабани рақибга беришди.
Каратэ. Баҳринисо Бабаева БАА ҳамда Таиланд вакилларини мағлубиятга учратиб финалга йўл олди. Энди у олтин медаль учун Хитой Тайпейи вакиласи Шиашуанг Гуга қарши баҳс юритади.
Оғир атлетика. Рустам Джангабаев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда эса 252кг тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 455 кг натижа кўрсатган ҳамюртимиз якунда БРОНЗА медалига сазовор бўлди.
Каратэ. Баҳринисо Бабаева филиппинлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди.
Бадиий гимнастика. Қизларимиз жамоавий баҳсларда 155,300 балл жамғаришди ва финал йўлланмасини деярли ҳал қилиб қўйдилар. Айни пайтда бошқа гуруҳларда жамоавий баҳслар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бугун асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар номини маълум қилди.
Осиё ўйинлари. Чорак финал.
14:00. Ўзбекистон – Жанубий Корея
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Достонбек Турсунов, Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов, Икромжон Алибоев, Достонбек Ҳамдамов, Забихилло Ўринбоев (с).
Бокс. Иқболжон Холдоров иорданиялик рақибини мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Оғир атлетика. Рустам Жангабаев ўз иштирокини бошлади.
Каратэ. Шахбоз Аҳатов Қирғизистон, Ҳиндистон вакилларини мағлуб этиб, ярим финалгача етиб борди. Финал чиптаси учун кечган баҳсда эса япониялик Арага Рютарога 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.
Оғир атлетикачи Рустам Жангабаев бироздан сўнг баҳсларга киришади.
От спорти. Чавандозлар биринчи босқич баҳсларини якунлашди. Улар 17 жамоа ичида тўққизинчи натижани қайд этишди.
Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов лаослик рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ғалаба!
Бадиий гимнастикачилар жамоавий баҳслардаги иштирокларини бошлашди.
Синхрон сузиш. Анастасия Морозова ва Анна Елтишева тандеми ўз чиқишида 77,78 балл билан бешинчи натижани қайд этди.
Каратэ. Афсуски -75кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Дастонбек Отаболаев илк жангида иорданиялик Башар Алнажжарга 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Каратэ. Дилдор Аннадурдиева бронза медали учун ўтиш жангида қатнашди. Афсуски, ушбу баҳсда ҳам спортчимиздан омад юз ўгирди ва у эронлик рақибасига 0:3 ҳисобида ютқазди.
Каратэ. Ҳамюртимиз Дилдор Аннадурдиева илк жангидаёқ қозоғистонлик Гузаля Гафуровага 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
От спорти бўйича баҳсларда юртдошларимиз ўз чиқишларини бошлаб юборганлар.
Енгил атлетика.
17:00. Баландликка сакраш, финал. Д.Мельситов.
08:30, саралаш. 18:05, финал. Х.Аҳмадалиев. 800 м.га югуриш.
Синхрон сузиш
Саралаш. 08:00 – 09:00. А.Елташева, Н.Шомирзаева.
Футбол.
14:00. 1/4 финал. Ўзбекистон – Жанубий Корея.
Каратэ. WKF
08:30 – 11:00. Саралашдан – финалгача. Д.Аннадурдиева. 68 кг.
08:30 – 11:00. Саралашдан – финалгача. Д.Отаболаев. 75 кг.
13:30 – 16:00. Саралашдан – финалгача. Ш.Аҳадов. 84 кг.
13:30 – 16:00. Саралашдан – финалгача. Б.Бобоева. 50 кг.
Оғир атлетика
15:00 – 17:00. “А” гуруҳ. 105+кг, Руслан Жангабаев.
Бадиий гимнастика.
10:00 – 16:00. Якка (саралаш), жамоавий (финал). Сабина Тошкенбоева Нуринисо Усмонова, Дилдора Раҳматова, Асал Икромова.
От спорти
06:00 – 08:00. Ғ.Назаров, Н.Туякбоев, У.Комилов, О.Собиржонов. Якка (саралаш), жамоавий (финал).
Бокс
Саралаш баҳслари:
11:00. 46-49 кг – Ҳасанбой Дўстматов – Лаослик рақибини мағлуб этди.
13:00. 64 кг – Иқболжон Холдоров – Обада Ал Касбеҳ (Иордания).
17:30. 56 кг – Миразизбек Мирзаҳалилов – Муҳаммад Алвади (Иордания).
19:45. 75 кг – Исроил Мадримов – Даваням Давасурен (Монголия).
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Маъруфжон Асқаров