...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Нигина Шариповада медаль ютиш имконияти сақланиб қолди


19:53, 28.08.2018 Спорт
 2 155

Ситора Ҳамидова эса 5000 метрга югуриш баҳсларида 15 нафар спортчи ичида 8-ўринни эгаллади.

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг ўнинчи куни якунига етди. Ушбу кунда ўзбекистонлик енгил атлетикачи қизлар ижобий натижаларни кўрсатдилар.
 
Жумладан, Нигина Шарипова 200 метрга югуриш баҳсларида 23,45 секунд натижа кўрсатди ва финалга йўл олди. Эннди Нигина эртага медаллар учун стартга чиқади.


 
Шунингдек, Ситора Ҳамидова 5000 метрга югуриш баҳсларида 15 нафар спортчи ичида 8-ўринни эгаллади.
 
Енгил атлетиканинг кўпкураш йўналишида иштирок этаётган Екатерина Воронина учта чиқиш якунларига кўра 11 нафар спортчи ичида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Екатерина Воронина Ситора Ҳамидова Нигина Шарипова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!