Барча боксчиларимизнинг финал жанги якунига етди.
Осиё ўйинлари мусобақасида барча боксчиларимизнинг финал жанги якунига етди.
75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Исроил Мадримов қозоғистонлик рақиби Аманкул Абилханни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонликка ютқазиб қўйган эди. Иккинчи жангда Жасурбек Латипов филиппинлик рақибини 3:1 ҳисобида таслим этди ва олтин медални расмийлаштирди.
Сўнгра Миразизбек Мирзахалилов ҳам Шимолий Корея вакилини жароҳат эвазига ютган эди. Аммо Шунқор Абдурасулов мўғулистонлик боксчига ютқазиб қўйди.
Кейинчалик Иқболжон Холдоров мўғулистонлик рақиби Баатарсух Чинзоригга 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди. Бобоусмон Ботуров эса қозоғистонлик рақиби Асланбек Шимбергенов 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва натижаларимизни Эрондан ўтиб кетишига катта ҳисса қўшди.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари Осиё ўйинлари мусобақасида 5 та олтин ва 2 та кумуш медални делегация ҳисобига қўшиб қўйишди.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов