Осиё ўйинлар мусобақасининг саккизинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун омадли ўтмоқда.
Жумладан каратэ бўйича Барно Мирзаева бронза медали учун жангда таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида яна битта БРОНЗА медаллар сони кўпайди.
Барно Мирзаева бунгача ярим финалда эронлик рақибасига мағлуб бўлди. Жанг 0:0 ҳисобида якунланганди. Аммо, ҳакамлар фаоллик эвазига эронлик спортчи Розита Алипуркешканинг ғалабасини қайд этди.
Шунингдек, оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди ва энг яхши кўрсаткич билан биринчи ўринда кетмоқда. Навбат силтаб кўтариш машқларига.
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров