1959 йилда ушбу террорчи гуруҳ ўз ҳаракатларини бошлаган эди.
Испанияда баск сепаратистларининг сўл радикал террорчи ташкилоти ҳисобланадиган “ЭТА” ўз-ўзини тарқатиб юборишини билдириб, ҳукуматдан афв этишларини сўрамоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар қилди.
Минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган ушбу террорчи ташкилот вакиллари “Биз кўп азоб-уқубатларга сабаб бўлдик”, деган сўзлар ёзилган баннерлар билан аҳолидан кечирим сўрамоқда.
Улар жорий йилнинг 1 майидан бошлаб қуролисизланишни якунига етказиш ва Баск мухтор вилояти сиёсий доиралари билан учрашишини маълум қилган.
Маълумот ўрнида, “ЭТА” 1959 йилда Франко диктатурасига қарши курашиш мақсадида ўз ҳаракатини бошлаган.
Ўшанда уларнинг мақсадлари биргина Испаниядаги басклар ҳудуди эмас, баскларнинг Франциядаги ҳам ерлари ҳам мавжудлигига даъво қилиб чиққан.
1960 йиллардан бери “ЭТА” террорчилик ташкилотига айланиб, испан полицияси ва ҳукуматига қарши курашиб келмоқда.

Икром Раҳмон