Мезбонларнинг легионер футболчиси Гиорги Квесиешвилининг урган голи ўйинда ягоналигича сақланиб қолди.
Учрашувдан олдин ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмасди. “Қизилқум” 6 ўйиндан атиги 3 очко жамғариб, 11-поғонада бораётган бўлса, фарғоналиклар шунча учрашувда атиги 2 очкони қўлга киритишга эришишган эди.
Беллашув тақдирини 1-бўлим бошида киритилган ягона гол ҳал қилди. Меҳмонлар ўнг қанотда ўйин қоидасини бузишгач, навоийликлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Артур Геворкяннинг ҳаволатиб рақиб жарима майдончасига узатган тўпини “Қизилқум” марказий ҳимоячиси Гиорги Квесиешвили боши билан “Нефтчи” дарвозасининг юқори ўнг бурчагига аниқ йўллади -1:0.
Бу гол учрашув охиригача ягоналигини сақлаб қолди ва “Қизилқум” Суперлига баҳсларида ўз майдонида илк ғалабасини тантана қилди.
Суперлига, 7-тур.
“Қизилқум” – “Нефтчи” - 1:0 (1:0).
Гол: Г.Квесиешвили (5).
“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Алишер Саноев (Миржалол Қосимов, 59), Дониёр Усмонов (Элгужа Григалашвили, 79), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Андрей Сидоров (Самандар Шодмонов, 46), Неманья Йованович.
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Суннатилла Эрматов, Аббосбек Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов (Анвар Бердиев, 78), Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Муродбек Бобожонов, 61), Аваз Агалиев.
Огоҳлантиришлар: М.Убайдуллаев (10), А.Сидоров (41) – А.Абдулҳақов (18), Ш.Пўлатов (25), Ҳ.Ғофуров (90+2).