Бу ҳақда у расман бутун дунёга маълум қилган.
Кеча, 20 апрель куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракета ва ядровий синовларни ҳар қанақасига тўхтатганини ва КХДР шимолий ҳудудидаги синов ўтказиладиган полигонларнинг ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
Маълум бўлишича, ядро ва ракета синовларини тўхтатиш Шимолий Корея Коммунистик партияси марказий комиссияси ялпи мажлисида муҳокама қилинган.
КХДР етакчиси мазкур иш юзасидан АҚШга ўз муносабатини билдириш ва ушбу ҳужжатни инобатга олишни сўраб мурожаат қилган.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат бугун, 21 апрель куни кучга киради.
Жорий йилнинг 1 апрель куни христиан католикларининг Пасха байрами чоғида АҚШ Бош котиби вазифасини бажарувчи Майк Помпео КХДРда Ким Чен Ин билан махфий музокара ўтказганини хабар берган эдик.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 8 апрель куни КХДР етакчиси АҚШ билан Корея яриморолининг ядро полигонларидан ҳоли ҳудудга айланишини муҳокама қилишга ва бу борада барча тўсиқларни олиб ташлашга таёр эканини билдирган эди.

Икром Раҳмон