Актриса саҳифасини қайтариб олганини маълум қилиб, одамлардан узр сўради.
“Ассалому алайкум, дўстларим ва ҳамкасбларим. Яқин кунларда интернет тармоқларида менинг Instagram’даги саҳифам хакерлар томонидан бошқарилаётган эди. Бугун мен ўз саҳифамни тиклаб, сизлар билан яна биргаман. Келтириб чиқарилган ноқулайликлар, дилхиралик ва иккиланишлар учун узр сўрайман. Ҳурмат билан Асал Шодиева”, деб ёзади актриса.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини олдириб қўйиш билан боғлиқ ҳолат шоу-бизнес вакиллари орасида биринчи бор учраётгани йўқ. Асал Шодиева билан бирга бошқа актрисаларнинг Instagram’даги саҳифаларига ҳужум қилинган эди. Ҳозирча улардан бирор сас йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни актриса хонанда Шоҳруҳхонга турмушга чиқяпти.